• 74
    Ўтказилган
    операциялар
    сони
Ru | Уз

Томонларнинг юридик жавобгарлиги

  • «Navruz International Corp.» МЧЖ ва «MEHRLI QO’LLAR имконияти чекланган ешлар ва болалар маркази»  ННТ  Montella Daily™ дан Mehrli Yurak хайрия акцияси доирасида, кам таъминланган ва камбағал оилалардан «Туғма юрак нуқсони» диагнозига эга болаларга керакли операциялар ва даволаш муолажаларини ўтказишда молиявий ёрдамни ташкиллаштириш ва тақдим этиш мақсадида ўз кучларини бирлаштиришни зиммаларига оладилар.
  • «MEHRLI QO’LLAR имконияти чекланган ешлар ва болалар маркази» ННТ ТЮН бор болаларнинг ота-оналаридан келиб тушган аризаларни йиғиш, ишлов бериш ва рўйхатга қўйиш бўйича ишни, шунингдек, касални даволаш жараёнига тегишли барча моддий харажатларни тўлаш билан биргаликда, ERAMED клиникасининг нодавлат болалар ихтисослаштирилган кардиохирургик бўлимида госпитализациясини ва даволанишини ташкил этиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
  • «Navruz International Corp.» МЧЖга тегишли бўлган Montella Daily савдо белгиси, 2021 йил 10 апрелдан то 30 сентябргача бўлган муддат давомида, «MEHRLI QO’LLAR имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» ННТнинг ҳисоб рақамига акциянинг белгиланган шартларига мувофиқ ҳолда (Montella Daily™ ичимлик сувининг 0.33 мл, 0.5  мл, 1 л. ва 1.5 л. ҳажмдаги ҳар бир сотилган шишасидан 50 сўм), пул маблағларини ўтказишни ўз зиммасига олади. Томонларнинг келишувига биноан, акциянинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.
  • «MEHRLI QO’LLAR имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» ННТ томонидан тақдим этиладиган хайрия ёрдамининг максимал миқдори ҳар бир операция қилинаётган бола учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўмни ташкил қилади.
  • «Navruz International Corp.»  МЧЖ, «MEHRLI QO’LLAR имконияти чекланган ешлар ва болалар маркази» ННТ ва  Montella Daily савдо белгиси, ERAMED клиникасининг нодавлат болалар ихтисослаштирилган кардиохирургик бўлимининг базасида Ўзбекистон Республикасининг тиббий нормалари  ва қонунчилигига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган, касалнинг даволаниши ва операцияларининг натижаси учун жавобгарликка эга бўлмайди.
  • «Montella Daily™ дан Mehrli Yurak» хайрия акцияси Ўзбекистон Республикасининг