• 74
    Ўтказилган
    операциялар
    сони
Ru | Уз

Mehrli Qo'llar Маркази

MEHRLI YURAK акциясининг ҳамкори - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги MEHRLI QO`LLAR «Имконияти чекланган ёшлар ва болалар» нодавлат нотижорат ташкилоти*. 

MEHRLI QO`LLAR   маркази - Montella Daily™ томонидан ўтказилаётган MEHRLI YURAK акцияси доирасида,  операцияларни молиялаштириш бўйича мажбуриятларни, даволашни ташкил этиш ҳамда ТЮН бор болаларнинг ота-оналаридан келиб тушган аризаларни йиғиш, ишлов бериш ва рўйхатга қўйиш бўйича ишларини ўз зиммасига олди.

 

MEHRLI QO`LLAR марказининг фаолиятига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рано Шодиева раҳбарлик қилиб, унинг ҳаёти доимо уларни қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган инсонларга ёрдам кўрсатиш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб келган. Ногиронлиги бўлган ота-оналар билан ўзаро муносабатларнинг таъсирли шахсий тарихига, ҳамда «Говорящие руками» (Қўлда сўзловчилар) жамғармасида карлар ва кўр-соқовлар билан ўзаро таъсир қилишнинг йигирма йиллик тажрибасига эга бўлган ва фаолият кўрсатиш муддати давомида 2,4 млрд. сўм тўплашга муваффақ бўлган MEHRLI QO`LLAR марказига раҳбарлик қилиб келаётган Рано, ТЮН бор болаларга ёрдам кўрсатишга бағишланган MEHRLI YURAK акциясининг амбассадори бўлишга розилик берди. 

 

* MEHRLI QO`LLAR Республика имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази 2017 йилнинг 13 декабрдан бошлаб, давлат раҳбарининг ташаббусига биноан «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонига мувофиқ ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Марказнинг Хоразм, Бухоро ва Наманганда филиаллари мавжуд, республиканинг ҳар бир ҳудудида Марказнинг координаторлари ишламоқда. MEHRLI QO`LLAR имконияти чекланган болалар ва ёшлар билан ишлаб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади, рағбатлантиради ва уларга ўзларини ижодда, спортда, интеллектуал жиҳатдан намоён қилиш ва ривожлантириш йўлида ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.