• 88
    Ўтказилган
    операциялар
    сони
Ru | Уз

Eramed
Клиникаси

Болалар кардиохирургияси кичкинтой гўдакларни ҳам қутқаради!

Ҳар йили Ўзбекистонда Туғма Юрак Нуқсони (ТЮН) бор минглаб гўдаклар дунёга келади. 80% ҳолларда болаларга жуда эрта ёшида фаол ихтисослаштирилган даволаш – юрак нуқсонининг турига боғлиқ ҳолда, гўдак ҳаётининг илк кунларида операция ўтказилиши зарур бўлади.

Туғма Юрак Нуқсонлари (ТЮН) бола туғилишидан олдин, бола ўсишининг она қорнидаги даврида вужудга келади. Булар юракнинг, унинг клапанли аппарати ёки томирларининг анатомик нуқсонларидир - орган нотўғри ишлайди ва юракдаги қон оқиши бузилади. Афсуски, ТЮН янги туғилган чақалоқлар ва болалар ҳаётининг илк йилида ўлим сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди.

ТЮН бор кичкинтойлар нафақат касаллик, балки паст сифатли ҳаёт сабабли ҳам азоб чекади: улар тенгдошларига нисбатан жисмоний ривожланишда орқада қолади, мунтазам равишда бир нечта “юрак” дориларини қабул қилишга мажбур бўлади, бунинг натижасида муқаррар равишда вужудга келадиган нафас сиқилиши, нимжонлик, чарчоқ сабабли уларга жисмоний машқлар ва ҳар қандай стресслар қарши кўрсатилган.

Яқин кунларгача мураккаб юрак нуқсонларини даволаш учун болаларни хорижга олиб бориш зарур эди. Бироқ, болалар кардиохирургиясининг замонавий имкониятлари туфайли, юракнинг тўғирловчи операцияларини юртимизда ҳам амалга ошириш мумкин. Ўзбекистондаги клиникалардан бири, ТЮН бор болаларга тиббий ёрдамни таклиф қилувчи Eramed клиникаси Mehrli Yurak акциясининг ҳамкори бўлиб ҳисобланади. 

2018 йилнинг декабр ойидан бошлаб Eramed да Ўзбекистондаги ягона нодавлат болалар ихтисослаштирилган кардиохирургия бўлими ишлаётган бўлиб, унда юрак бўйича ҳар йили тахминан 400 операция ўтказилади. Кардиохирурглар бир неча бор дунёнинг етакчи клиникаларида малака ошириб, болалар кардиологияси бўйича семинар ва дастурларда иштирок этмоқдалар, улар юракдаги энг мураккаб жарроҳлик аралашувларни ўтказиш бўйича катта тажрибага эга бўлиб, ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳар бир кишига ёрдам беришга тайёр.

Бўлим туғма юрак нуқсони бор болаларга  кардиохирургик ёрдам кўрсатиш учун юқори технологик ускуналари билан жиҳозланган, бу ерда кичкинтойларнинг даволаш ва ўзини қайта тиклаш муддати давомида қулай ҳис этишлари учун барча шароитлар яратилган.

Болалар Туғма Юрак Нуқсони бу нима?

Мавжуд бўлган ≈ 160 та туғма юрак нуқсон турларининг орасида 99% - даволанади, ТЮНнинг айрим турларида эса бола жисмоний чекловлар доирасида, ҳар қандай жисмоний юкланиш ва стресслардан ҳимоя қилинган ҳолда маълум муддат яшай олиши мумкин. Ҳар бир юрак нуқсонининг – коррекция зарур бўладиган ёши мавжуд, ўз вақтида ўтказилган операция боланинг узоқ умр кўриш имкониятини янада оширади. Агарда жарроҳлик аралашуви бажарилмаган бўлса, юрак етишмовчилиги ривожланишининг эҳтимоли катта бўлади, бу ҳолда операция ҳам ёрдам бера олмайди.

ТЮН диагнозига эга болаларнинг 80% кардиохирургик ёрдамга муҳтож бўлади. Бундай ёрдам кўрсатилгандан сўнг 90% ҳолларда болалар бутунлай соғлом юракка эга бўлади. Маълум вақт давом этадиган қайта тиклаш давридан сўнг эса уларнинг жисмоний ривожланиши йўлга тушади, болалар фаол ўсишни ва вазн орттиришни бошлайди, янада чидамли ва қувватга тўла бўлади. Бола ўз даврига хос оддий қувончларга эга бўлади: ўсиш ва ривожланиш, югуриш ва сакраш, тенгдошлар билан тенг равишда шодланиш ва ҳаётдан завқ олиш!