• 74
    Ўтказилган
    операциялар
    сони
Ru | Уз

Montella Daily™ дан Mehrli Yurak акцияси –
Туғма Юрак Нуқсони (ТЮН)
бор болаларни қўллаб-
қувватлашга қаратилган

Сувнинг ҳаёт учун максимал даражада фойдали бўлиши ва ўзингизни янада бахтлироқ ҳис этишингиз учун нима қилиш керак? Сизнинг юрагингиз, ва нафақат сизнинг – балки ТЮН билан дунёга келган юзлаб болажонларнинг юраклари бир текисда уриши учун нима қилса бўлади? 

ТЮН бор кўплаб болаларнинг бутунлай соғайиб кетишлари учун қиммат турадиган операция ўтказилиши керак. Кичкинтойнинг ота-онаси билади-ки: операция муаммони бартараф этади ва боланинг соғлигини тиклайди, аммо барча оилалар ҳам зарур маблағларга эга эмас. 

Керакли маблағни қаердан олиш мумкин?

Montella Daily ичимлик сувининг савдо белгиси Mehrli Yurak хайрия акциясини эълон қилади!

Айни вақтдан бошлаб 2021 йил 30 сентябргача  Montella Daily™ сиз харид қилган ҳар бир сув шишасидан* 50 сўмни ТЮН бор болаларнинг операцияларига ўтказади. Биз тўпланган маблағлар ҳамда сизнинг ёрдамингизда амалга оширилган операциялар ҳақида ҳисоботларни ҳар ойда эътиборингизга тақдим этамиз. 

Montella Daily™ ни харид қилар экансиз, сиз кичкинтойга саломатлик, унинг оиласига эса қувонч улашган ҳолда, яна бир ҳаётнинг қутқарилишига бебаҳо ҳисса қўшган бўласиз.

Эзгу ишларни ҳар куни қилинг, биз билан бўлганингиз учун миннатдормиз!

* Акцияда Montella Daily™ ичимлик сувининг 0.33 мл, 0.5  мл, 1 л. ва 1.5 л. ҳажмдаги, ёрлиқларида Mehrli Yurak акцияси ҳақидаги маълумот жойлаштирилган пластик қадоқлар иштирок этади.

Montella Daily™ дан Mehrli Yurak хайрия акциясининг асосий мақсади

Кам таъминланган ва камбағал оилалардан “Туғма Юрак Нуқсони” диагнози қўйилган болаларни даволаш ва уларга зарур операцияларни ўтказиш учун молиявий ёрдам тақдим этиш.        

Montella Daily™ ТЮН бор болаларни даволаш ва операциялари учун тўлов қилиш ҳисобига Montella Daily ичимлик сувининг ҳар битта акция шишасини сотишдан 50 сўмни ўтказади.

Акциянинг ҳамкори, Mehrli Qo'llar маркази, ТЮН бор болаларнинг ота-оналаридан аризларни қабул қилади, уларни кўриб чиқади ва болаларнинг Eramed клиникасида даволанишини ташкил этади.

Montella Daily савдо белгисидан Mehrli Yurak хайрия акцияси бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 2021 йил 10 апрелдан бошлаб 30 сентябргача ўтказилади. 

Томонларнинг юридик жавобгарлиги